Меҳрибон онам Бобораҳим Машраб Жамолинг кўргали келдим, аё эй меҳрибон онам, Менинг учун адо бўлған юрагу бағри қон онам. Хўтан даштига туштум бул фалакнинг гардиши бирлан, Эшиткил арзи ҳолимни, мен айтай сенга, жон онам. Ажойиб меҳрибонимсан, мени ороми жонимсан, Муроди ду жаҳонимсан, биҳишти жовидон онам. Мени бир жоду кўзлук бул жаҳон ичра хароб этти, Қади сарву санавбар, қошлари мисли камон, онам. Бошимга тушти бул савдо, бўлубман булбули шайдо, Шабистони жаҳонда қумридек шаккарфишон онам. Бу ишқ ўти хароб этти, юрак-бағрим кабоб этти, Мени хоки туроб этти юзи моҳи тобон онам. Сени кўп интизор эттим фироқ ўтиға, эй Каъбам, Тавофи Каъбайи мақсуда келдим, дилкашон онам. Илоҳо, авф қилғайсан бу Машрабнинг гуноҳини, Туфайли онайи зорим, ғарибу нотавон онам. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Меҳрибон_онам. Downloaded from uzbekai.com.