Ногоҳ кўрубон маҳви Бобораҳим Машраб Ногоҳ кўрубон маҳви жамолинг бўла қолдим, Ойдек юзингга боқдиму ҳайрон бўла қолдим. Ўт туташиб куйди юрагим бирла жоним, Парвона бўлуб ўтга юзимни ура қолдим. Юз ғамза била чиқди санам май кадасидин, Зуннор узуб, дин била имон сота қолди. Кўрдумки,ажиб ишвагару дилбари танноз, Девона бўлуб ишқида ўтдек ёна қолдим. Дийдори жамолини кўруб ишқ йўлида, Гулгун ёнубон мавҳи томошо бўла қолдим. Ҳожат эмас ул Каъбаи жононаға бормоқ, Мен гавҳари мақсуд бўлойин деб ёна қолдим. Машраб бошиға тушди ўшал кун ғами дилдор, Шайдойи бўлуб жумла ҳавасдин қола қолдим. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ногоҳ_ко%E2%80%99rubon_маҳви. Downloaded from uzbekai.com.