Олдида Бобораҳим Машраб Кори муфлис саҳл эрурким под(и)шоҳнинг олдида, Сийнайи дафтарни очманг дил сиё(ҳ)нинг олдида. Ман тасаддуқи ўшандоқ оли ҳимматлар бўлай, Икки олам бир қадамдур авлиёнинг олдида. Раҳматанлилоламийннинг уммати бўлсанг агар, Роҳи аслингдин гапурма рў сиё(ҳ)нинг олдида. Кимки жоҳилдир насиҳат берсанг анга сахт етар, Икки дунё нур бўлур соҳиб дуонинг олдида. Домани давлатни тутганлар билур бул маънини, Яхши сўзни сўзламанг бахти қаронинг олдида. Машрабо, ҳар қайга борсанг излагил ганжи ниҳон, Рўзи Маҳшар қурб топгайсан Худонинг олдида. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Олдида. Downloaded from uzbekai.com.