Ошиқ бўлибсан, бўлмағил ғофил Бобораҳим Машраб Малаксан ё башар, ё ҳуру ғилмонсан, билиб бўлмас, Бу лутфу бу назокат бирла сендин айрилиб бўлмас. Ажаб бераҳ дилбарсан, ажаб шўхи ситамгарсан, ЧароғI ҳусни рўйингдин кўнгулни ҳам узуб бўлмас. Юзунгни офтобини кўруб ҳайрон бўлуб қолдим, Фалакка қул узотиб, шамси анварни олиб бўлмас. Юзунг мисли қизил гулдур, кўнгул чун булбули шайдо, Бу гулнинг ишқидин булбул чамандин айрилиб бўлмас. Кел, эй Машраб, агар ошиқ бўлибсан, бўлмағил ғофил, Бу ғафлат уйқусидин, эй ёронлар, уйғониб бўлмас. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ошиқ_бо%E2%80%99libsan%2C_бо%E2%80%99lmag%E2%80%99il_г%E2%80%99ofil. Downloaded from uzbekai.com.