Ошиқ улдур то дилига сақласа асрорини Бобораҳим Машраб Ошиқ улдур то дилига сақласа асрорини, Барҳам урса йўлиға оламда йъўқу борни. То ўзунгга дард тегмай, айланиб келмас даво, Бас, бу маънодин ҳакимлар кўп сўрар беморни. Гарчи осийман, анинг даргоҳидин навмид эмам, Бир гул учун сув берурлар сад ҳазорон хорни. Охири манзилга етмасдур кудуратлик кўнгул, Дилга жо бермоқ на ҳожат душмани ғаддорни. То дилингга маърифатдин нури имон бўлмаса, Сўфилар, бир ҳуға алмашланг ани – дасторни. Хотири покингни машғул қилма ҳаргиз дунёға, Дил ғуборолуда бўлди, ул кўролмас ёрни. Авлиёлардек муаззам бўлайин десанг, вале Машрабо, ҳеч канда қилма дилдин истиғфорни. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ошиқ_улдур_то_дилига_сақласа_асрорини. Downloaded from uzbekai.com.