Ўттум Бобораҳим Машраб Ишқ водисидин бир кеча мен "ҳай-ҳа”лаб ўттум, Монанди найистон гулиға ўт қалаб ўттум. Офоқни бир лаҳзада кездим, на ажабдур, Мино тоғидин аккасифат ҳаккалаб ўттум. Оттим фаши-досторини девоналиғ айлаб, Парвонасифат жоними ўтқа қалаб ўттум. Билдимки, вафоси йўқ экан ушбу жаҳонни, Мардона бўлуб, балки, этак силталаб ўттум. Дунё ясаниб, жилва қилиб олдима келди, "Борғил нари!” деб (кетиға) бир шатталаб ўттум. Билдимки они, душмани маккорайи айёр, "Ло” тирноғI бирла юзини тирмалаб ўттум. Мардони худо дедики: "Дунё майи аччиғ”, Аччиғлигини билмак учун бир ялаб ўттум. Нафс кофири бирла туну кун қилдим урушни, Танҳо қиличи бирла уруб, қиймалаб ўттум. Хомуш пичоғин ҳар дам онинг бўғзига қўйдум, Чўғ найзаси бирла кўзини найзалабб ўттум. Девонайи Машраб, бу сўзунг дардга даводур, Ошиқ элининг кўнглиға бир ўт қалаб ўттум. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/О%E2%80%99ttum. Downloaded from uzbekai.com.