Қош қоқтиву кетти Бобораҳим Машраб Ногоҳ кўрунуб кўчада ул сарви хиромон, — Қош қоқтиву кетти, Қош учида имо қилибон жуббаси ларзон, — Бир боқтиву кетти. Ул шўхи пари, кўзлари офат, сўзи оташ, — Ҳай-ҳай, не жавоҳир, Бир шева қилиб этти мани ўзига ҳайрон, — Хуш ёқтиву кетти. Юз жилва билан борур эли кўчада ул шўх, — Бағримни қилиб қон, Минг таъзим илан ман қолибон волаву ҳайрон, — Зор эттиву кетти. Ул зулфи паришон уйидин чиқса боякбор, — Ман шукр этадурман. Минг жоним агар бўлса, қилай ман анга қурбон, — Ўт ёқтиву кетти. Машрабни бу дунёда хароб этган ўзунгсан, — Эй кўзлари шаҳло, Айди сўзини, ёйди бу дунёга фаровон, — Дол эттиву кетти. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Қош_қоқтиву_кетти. Downloaded from uzbekai.com.