Расулуллоҳ келади ёки Меърож Бобораҳим Машраб Кел энди Жаброил, Аршни супургил эй, Анда меҳмон бўлгани Расулуллоҳ келади. „Мозоғал басар“ кўзлиг, „шамси ва зуҳал“ юзлиг, Ҳаммадан ширин сўзлик, Расулуллоҳ келади. Шамолларгаму айтгил, сайр этишини қўйсин, Беадаблик қилмасин, Расулуллоҳ келади. Дарёларгаму айтгил, мавж уришини қўйсин, Олдида сақо бўлсин, Расулуллоҳ келади. Азроилгаму айтгил, жон олишини қўйсин, Хизматда муқим турсин, Расулуллоҳ келади. Моликларгаму айтгил, дўзах эшигин ёпсин, Йўлларига гул тиксин, Расулуллоҳ келади. Ғулмонларгаму айтгил, меҳнат эшигин очсин, Бошларига дур сочсин, Расулуллоҳ келади. „Уфқул мақом“га бориб йиғлайди Жаброил: „Мундан ўтсам, ё Расул, қанотларим куяди“, Маҳшар куни бўлган йиғлайди Машробо, Расулуллоҳ кейнидан Машраб қаландаринг келади. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Расулуллоҳ_келади_ёки_Ме%CA%BCroj. Downloaded from uzbekai.com.