Танбур Бобораҳим Машраб Сетор деманг, ҳоли дилим сўрғучи танбур, Кўнглум гиреҳин, ғамларини сурғучи танбур. Бир неча рақиблар сўзидин ғамзада бўлсам, Ҳамдард бўлубон оғушима киргучи танбур. Кўтоҳназар эл буни ҳеч қадрини билмас, Даргоҳи азалдин хабаре берғучи танбур. Гар ёр жамолини кўруб пардаға солсам, Нағмаси они сийнахарош этғучи танбур. Ҳам ёр жамолидек они нашъаси бордур, Ҳайрат ўтидин маҳзи санам қилғучи танбур. Ошиқ юрагидин чиқиб, ўттек келибон ул, Бир учқуниға жумлани куйдурғучи танбур. Машрабни тамом ақлин олиб ул бути хунрез, Жонимни ёқиб сийнахарош этғучи танбур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Танбур. Downloaded from uzbekai.com.