Тушти савдойи муҳаббат бошима Бобораҳим Машраб Тушти савдойи муҳаббат бошима, Ор этар мардум келурға қошима. Ваҳ, муҳаббат кўйида қон йиғладим, Ети иқлим ғарқ бўлди ёшима. Сажда айлар зоҳид ул меҳробиға, Мен қилурман сажда эгма қошима. Қил ҳазар, албатта, жонон, қаҳрдин, Узру зорим сенга – бағри тошима. Муҳтасиб тўктурди соқий бодасин, Етмади ақли анинг сирдошима. Кунда юз минг жабр қилсанг, ўргулай, Қўй қараб ғам тошина бардошима. Машраби девонаман ҳайрон қилиб, Не сабабдин келмадинг бир қошима. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Тушти_савдойи_муҳаббат_бошима. Downloaded from uzbekai.com.