Ханжарни оло келди Бобораҳим Машраб Минг шўри фиғон бирлан, ҳай-ҳай, не бало келди, Жон қичқирадур қўй деб, ханжарни оло келди. Қўлида қилич фўлод, қошимға келиб жаллод, Қилди мани бебунёд, тийғи гузаро келди. Кетсам бу алам бирлан, юз коҳиши ғам бирлан, Савдойи санам бирлан, хуш даври сафо келди. Рози бўлайин ўлсам, жон бергу(н)ча бир кўрсам, Мундоғ не бало бирлан шиддатли қазо келди. Заҳматга қазо ёндош, бўлди ҳаммаси йўлдош, Ул жавру жафо подош, тиклаб югуро келди. Девонайи Машрабсан, қўрқуб нега йиғларсан? — Ошиқ кишига ўлмоқ ким, айни шифо келди. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ханжарни_оло_келди. Downloaded from uzbekai.com.