Яхши халқларни биродар тут Бобораҳим Машраб Тарозуйи амални қўлга ол, сўнгра баробар тут, Хатарлик йўлдасан, то жустижў қил, яхши раҳбар тут. Имонинг шамъини равшангаридур ҳамдами қобил, Қўлингдин келса, доим яхши халқларни биродар тут. Мақоми қурбат ўтиға агар кирсанг – ҳузур топсанг, Ўзунг заҳроба ютгил, халқни комиға шаккар тут. Бағир қони, кўзунг ёши, қади ҳам бирла оҳ тортгил, Шафоат вақти бўлди, анда домони паямбар тут. Бошинг гардунга етса, бўлмагил зинҳор хурсанде, Ўзунгни ҳар хасу хошокдин, эй банда, камтар тут. Бало кўрган кишилар мажлисини орзу қилғил Ки, ҳар шум лодани кўрсанг, ўзунгни мунда беҳтар тут. Тараддуд айлагил, занги дилинг шоядки соф ўлғай, Ҳидоят кўчасининг ринди бўл, домаин маҳшар тут. Улуғман деб, такаббур пеша қилма муштипарларга, Сарафрози топай десанг, давомат қийдани тат тут. Ҳавас бозорини дур айлагил зинҳор бошингдин, Қўлунгни икки дунёдин узуб, дилни қаландар тут. Баҳойимдек емак-ичмакни саргардони кўп бўлма, Кафан бичгил ўзунгга, дилда ўлмоғни муқаррар тут. Адам саҳросидин дунёга келдинг банда бўлсам деб, Камар боғлаб белингга, зикри тасбеҳи эранлар тут. Бу зиндонхонадин ўттунг, кўрунди жаннатул аъло, Баланд эт ҳимматингни мунда келдинг, мисли Ҳайдар тут. Ўзини билмаган бедардларга очмагил дафтар, Халилдек ўтни гулзор айлагил, хўйи самандар тут. Бу ерда ёри берса лутфи ҳақдин гарчи иқболинг, Адолат мулкининг сарриштасини мисли Умар тут. Бу фоний дунёдин, Машраб, етишсанг боқи уқбоға, Сиротал мустақимдин ўттинг, сўнгра роҳи дигар тут. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Яхши_халқларни_биродар_тут. Downloaded from uzbekai.com.