Замонга сиғмадим Бобораҳим Машраб Онқадар нурга тўлибман осмонга сиғмадим, Тоқи аршу курсию лавҳу жинонга сиғмадим. Кимга соям тушса, бир нури яқин бўлди у ҳам, Дафтари руҳи қудсдурман, забонга сиғмадим. Жаннату кавсар манам, ҳам дўзаху сақар манам, Бир ўзумдурман бу дам, ҳафт осмонга сиғмадим. Сояйи одамға келдим, нури маъни изладим, Жаннатул фирдавсдек олий маконга сиғмадим. Бор эдим Нуҳ вақтида, ғарқ этмади тўфони ҳам, Ҳамраҳи Мусо бўлуб Тури Синонға сиғмадим. Эллик йил Исо билан юрдум ўлукни тиргузуб, Боиси бир нуқтадин Машраб замонга сиғмадим. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Замонга_сиг%E2%80%99madim. Downloaded from uzbekai.com.