Зулфи сиёҳсини кўрунг Бобораҳим Машраб Офати жоним ул санам қоши қаросини кўрунг, Икки юзига чулғаниб зулфи сиёҳсини кўрунг. Ҳуру паридин тозадур, шамсу қамар ҳижилдадур, Ким ани кўрса бандадур, ҳусни зиёсини кўрунг. Гоҳ ёрим қизил кийиб, қирмизи сочбоғин солиб, Нозу карашмалар қилиб, аҳди вафосини кўрунг. Гоҳ қошини чу ё этиб, кифрик ўқи бирлан отиб, Жоду кўзини ўйнатиб, макру балосини кўрунг. Машраби бенаводу(р)ман, васли учун гадоду(р)ман, Ҳажр ўтиға куёду(р)ман, ёр жафосини кўрунг. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Зулфи_сиёҳсини_ко%E2%80%99rung. Downloaded from uzbekai.com.