Бобур Бобур Аҳбоб, йиғилмоқни фароғат тутунгиз... Аҳбоб, йиғилмоқни фароғат тутунгиз, Жамиятингиз борини давлат тутунгиз. Чун гардиши чарх будурур, Тенгри учун, Бир-бирни неча кун ғанимат тутунгиз. Азм айла сабо... Азм айла сабо, ет гули хандонимға, Не гулки, қуёшдек маҳи тобонимға. Етгил доғи иштиёқ ила Бобурдин, Зинҳор дегил салом туққонимға. Баҳор айёмидур... Баҳор айёмидур доғи йигитликнинг авонидур, Кетур соқий, шароби нобким - ишрат замонидур. Гаҳи саҳро узори лола шаклидин эрур гулгун, Гаҳи саҳни чаман гул чеҳрасидин арғувонидур. Яна саҳни чаман бўлди мунаққаш ранги гуллардин, Магарким суннинг наққошиға ранг имтиҳонидур. Юзунг, эй сарв, жоним гулшанининг тоза гулзори, Қадинг, эй гул, ҳаётим боғининг сарви равонидур. Не ерда бўлсанг, эй гул, андадур чун жони Бобурнинг, Ғарибингға тараҳҳум айлагилким, анди жонидур. Балойи ишқки, ҳар дам манга жафоедур... Балойи ишқки, ҳар дам манга жафоедур, Бу ишқдин кеча олмон ажаб балоедур. Хали лабиға туташ бўлса, эй кўнгул, не ажаб, Ки Хизр чашмайи ҳайвонға раҳнамоедур. Ярар бу хаста кўнгул дардиға ўқин яраси, Магарки ҳар яраси ёрнинг давоедур. Баҳор фаслидур-у май ҳавоси бошимда, Аёқ тут менга, соқийки, хуш ҳавоедур. Ул ой рақибға бўлди рафиқ-у Бобурнинг, Рафиқ-у ҳамдами ҳажринда оҳ-у воедур. Беқайдмен-у хароби сийм эрмасмен... Беқайдмен-у хароби сийм эрмасмен, Ҳам мол йиғиштирур лаим эрмасмен. Кобулда иқомат қилди Бобур, дерсиз, Андоқ демангизларки, муқим эрмасмен. Бобурни бурун маҳрами асрор эттинг... Бобурни бурун маҳрами асрор эттинг, Васлингга бериб йўл, ўзунгга ёр эттинг. Охир бординг, доғи они зор эттинг, Ҳижрон алами бирла гирифтор эттинг. Даврон мени ўткарди сар-у сомондин... Даврон мени ўткарди сар-у сомондин, Ойирди мени бир йўла хон-у мондин. Гаҳ бошима тож, гаҳ балойи таъна, Неларки бошимға келмади даврондин. Душманники, бу даҳр забардаст қилур... Душманники, бу даҳр забардаст қилур, Нахват майидин бир неча кун маст қилур. Ғам емаки, еткурса бошини кўкка, Охир яна ер киби они паст қилур. Эй гул, не учун қошингда... Эй гул, не учун қошингда мен хор ўлдум? Юз меҳнат-у андуҳ била ёр ўлдум! Васлинг била бисёр севиндум аввал, Ҳажринг била оқибат гирифтор ўлдум. Эйким, ёралиқ жисмима марҳам сенсен... Эйким, ёралиқ жисмима марҳам сенсен, Мажруҳ кўнгулға ништарим ҳам сенсен. Гаҳ шод-у, гаҳи ғамгин эсам, айб этма, Ким боиси шодмонлиғ-у ғам — сенсен. Ғурбат туғи ёпқон рухи зардинмиму дей... Ғурбат туғи ёпқон рухи зардимниму дей? Yo ҳажр чиқарғон оҳи сардимниму дей? Ҳолинг не дурур? Билурмусен, дардимни?! Ҳолингни сўрайму, йўқса дардимниму дей! Ғурбатда ул ой ҳажри... Ғурбатда ул ой ҳажри мени пир қилибтур, Ҳижрон била ғурбат манга таъсир қилибтур. Мақдур борича қилурам сайи висолинг, То Тенгрини билмонки, не тақдир қилибтур. Тақдирдур ул ён-у бу ён солғучи, йўқса, Кимга ҳаваси Санбал-у Татйир қилибтур. Бу Ҳинд ери ҳосилидин кўп кўнгул олдим, Не судки, бу ер мени дилгир қилибтур. Сендин бу қадар қолди йироқ, ўлмади Бобур, Маъзур тут, эй йорки, тақсир қилибтур. Гул жамолин ёпқон ул гулнинг ики райҳонидур... Гул жамолин ёпқон ул гулнинг ики райҳонидур, Ғунча сирин очқон ул икки лаби хандонидур. Ул мусалсал икки зулфи гул юзининг даврида, Гул уза оғнар, магар, ул иккининг давронидур. Ўқи захмини кўруб ҳар ён танимда эл дегай, Ким, бу кўҳи дарднинг ул лолайи Нўмонидур. Сел эмасдур ер юзин тутқон — кўзумнинг ёшидур! Раъд эмасдур кўкка чирмашқон — кўнгул афғонидур! Ложарам бўлғай паришон-у ҳавойи мен киби, Зарра янглиғ кимки бир хушред саргардонидур. Ул пари ишқида, Бобур, кўнглум андоқ телбадур. Ким, сочи занжиридур чоҳи зақан зиндонидур. Ғофил ўлма... Ғофил ўлма эй соқий, гул чоғин ғанимат тут! Вақти айш эрур боқий ол чағир, кетур, бот тут! Бу насиҳатим онгла, не билур киши ёнгла, Не бўлур экин тонгла, сен бу кун ғанимат тут! Ғофил ўлма давлатда ўзни солма меҳнатда, Тангри берур албатта, давлат иста, ҳиммат тут! Хуш турур висоли ёр, анда бўмаса дайёр, Бўса, васл беағёр давлат-у саодат тут! Ғам черики беҳаддур, чораси будур, Бобур, Бодани кўмак келтур, жомни ҳимоят тут! Ҳажри аро ором-у қарорим йўқтур... Ҳажри аро ором-у қарорим йўқтур, Васлига етарга ихтиёрим йўқтур. Кимга очайин розки, йўқ маҳрами роз, Ғам кимга дейинки, ғамгусорим йўқтур. Ҳар кимки, вафо қилса... Ҳар кимки, вафо қилса — вафо топқусидур! Ҳар кимки, жафо қилса — жафо топқусидур! Яхши киши кўрмагай ёмонлик ҳаргиз, Ҳар кимки, ёмон бўлса — жазо топқусидур! Ҳижрон қафасида жон қуши рам қиладур... Ҳижрон қафасида жон қуши рам қиладур, Ғурбат бу азиз умрни кам қиладур. Не нав битай фироқ-у ғурбат шарҳин, Ким кўз ёши номанинг юзин нам қиладур. Ҳусн аҳлиға зор-у мубтало кўз эрмиш... Ҳусн аҳлиға зор-у мубтало кўз эрмиш, Жоним била кўнглумга бало кўз эрмиш. Фаҳм айладим эмди, Бобуро, ишқ ичра, Кўзумни қорортқон қаро кўз эрмиш. Жисмимда иситма... Жисмимда иситма кунда маҳкам бўладур, Кўздин қочадур уйқу, чу ақшам бўладур. Ҳар иккаласи ғамим била сабримдек, Борғон сари бу ортадур, ул кам бўладур. Жонимда менинг ҳаёти жоним сенсен... Жонимда менинг ҳаёти жоним сенсен, Жисмимда менинг руҳи равоним сенсен. Бобурни сенингдек ўзга йўқ ёри (азизи), Алқиссаки, умри жовидоним сенсен. Келтурса юз балони ўшал бевафо манга... Келтурса юз балони ўшал бевафо манга, Келсун агар юзумни эвурсам, бало манга. Нетгайман ул рафиқ билаким, қилур басе, Меҳр-у вафо рақибға, жабр-у жафо манга. Бегона бўлса ақл мени телбадин, не тонг, Чун бўлди ул парисифатим ошно манга. Оҳ-у ёшмидин ортадурур заъф, эй табиб, Билдим ярашмас эмди бу об-у ҳаво манга. Дардим кўруб муолажада зое этма умр, Ким, жонда дарди ишқ дурур бедаво манга. То ёр кимни истар-у кўнглига ким ёқар, Ташвиш бежиҳат дурур охир санго, манга. Бобур, бўлуб турур икки кўзум йўлида тўрт, Келса не бўлди қошима бир-бир манго манга. Кўнгулга бўлди ажойиб бало қаро сочинг... Кўнгулга бўлди ажойиб бало қаро сочинг, Шикаста кўнглума эрмиш қаро бало сочинг. Муяссар ўлди жунун мулки, эй жунун аҳли, Нисори ашкни эмди бу кун манго сочинг. Сочинг шикастида бордур шикаста кўнгуллар, Кўнгуллар очилур, очилса ул қаро сочинг. Очилди кўнгли, чу очтинг сочингни, Бобурнинг, Не айб, агар деса дилбанд-у дилкушо сочинг. Кўпдин бериким, ёр-у диёрим йўқтур... Кўпдин бериким, ёр-у диёрим йўқтур, Бир лаҳза-у бир нафас қарорим йўқтур. Келдим бу сори ўз ихтиёрим бирла, Лекин боруримда ихтиёрим йўқтур. Кўнгли тилаган муродиға етса киши... Кўнгли тилаган муродиға етса киши, Yo барча муродларни тарк этса киши. Бу иккиси муяссар бўлмаса оламда, Бошини олиб бир сориға кетса киши. Мен не қилай Ишқингда кўнгул харобдур, мен не қилай? Ҳажрингда кўзум пуробдур, мен не қилай? Жисмим аро печ-у тобдур, мен не қилай? Жонимда кўп изтиробдур, мен не қилай? Менинг кўнглумки... Менинг кўнглумки, гулнинг ғунчасидек таҳ-батаҳ қондур, Агар юз минг баҳор ўлса, очилмоғи не имкондур. Агар ул қоши ёсиз боғ гаштин орзу қилсам, Кўзумга ўқдурур сарв-у кўнгулга ғунча пайкондур. Баҳор-у боғ сайрин не қилайким, дилистонимнинг, Юзи гул, зулфи сунбул, қомати сарви хиромондур. Висоли лаззатидин завқ топмоғлиқ эрур душвор, Фироқи шиддатинда йўқса жон бермаклик осондур. Бошидин эврулур армони бирла ўлдум, эй Бобур, Менинг наъшимни бори ул пари кўйидин айлондур. Мушкил Эй ёр, сенинг васлингга етмак мушкил, Фархунда ҳадисингни эшитмак мушкил. Ишқингни доғи бартараф этмак мушкил, Бошни олибон бир сари кетмак мушкил. Мушкулдур Агарчи сенсизин сабр айламак, эй ёр, мушкулдур, Сенинг бирла чиқишмоқлик дағи бисёр мушкулдур. Мизожинг нозик-у сен тунд, мен бир беадаб телба, Санга ҳолимни қилмоқ, эй пари, изҳор мушкулдур. Не осиғ нола-у фарёд хоболуд бахтимдин, Бир унлар бирла чун қилмоқ ани бедор мушкулдур. Манга осондурур бўлса, агар юз минг туман душман, Вале бўлмоқ жаҳонда, эй кўнгул, беёр мушкулдур. Висолинким тиларсен нозини хуш тортғил, Бобур, Ки олам боғида топмоқ гули бехор мушкулдур. Не хуш бўлғайки, бир кун уйқулуқ бахтимни уйғотсам... Не хуш бўлғайки, бир кун уйқулуқ бахтимни уйғотсам, Кечалар тори мўйидек белиға чирмашиб ётсам. Гаҳи гулдек юзини ул шакар сўзлукни исласам, Гаҳи шаккар киби ул юзи гулнинг лаълидин тотсам. Қани Ширин била Лайлики сендин ноз ўрганса, Қани Фарҳод-у Мажнунким, аларға ишқ ўргатсам. Ёруқ кундуз, қоронғу кечада анжум киби бўлгай, Чекиб гар оҳ дудини кўнгул ўтини титратсам. Кўзум равшанлиғида бўлғай, Бобур, басе камлиқ, Агар қоши била юзун ҳилол-у кунга ўхшатсам. Ўлум уйқусиға бориб жаҳондин бўлдум осуда... Ўлум уйқусиға бориб жаҳондин бўлдум осуда, Мени истасангиз, эй дўстлар, кўргайсиз уйқуда. Неким тақдир бўлса, ул бўлур таҳқиқ билгайсиз, Эрур жанг-у жадал, ранж-у риёзат барча беҳуда. Ўзунгни шод тутқил, ғам ема дунё учун зинҳор, Ки, бир дам ғам емакка арзимас дунёйи фарсуда. Замона аҳли ичра, эй кўнгул, оё топилғайму, Сенингдек дард паймо-ву менингдек дард паймуда. Улусдин тинмадим умримда ҳаргиз лаҳзае, Бобур, Магар ўлсам бу олам аҳлидин бўлғаймен осуда. Ўзни, кўнгул, айш билан тутмоқ керак... Ўзни, кўнгул, айш билан тутмоқ керак, Бизни унутқонни унутмоқ керак. Айш-у тараб гулбуниға сув бериб, Ғусса ниҳолини қурутмоқ керак. Тийра турур зуҳд дамидин кўнгул, Ишқ ўти бирла ёрутмоқ керак. Ҳар нимаға ғам ема, ғам кўп турур, Айш била ўзни овутмоқ керак. Қўйма машаққат аро, Бобур, кўнгул, Ўзни фароғат била тутмоқ керак. Қадимни фироқ меҳнати ё қилди... Қадимни фироқ меҳнати ё қилди, Кўнглум ғам-у андуҳ ўтиға ёқилди. Ҳолимни сабоға айтиб эрдим, эй гул, Билмон, санга шарҳ қилмади, ё қилди. Қолдиму Чархнинг мен кўрмаган жабр-у жафоси қолдиму?! Хаста кўнглум чекмаган дард-у балоси қолдиму?! Мени хор этти-ю қилди муддаийни парвариш, Даҳри дунпарварнинг ўзга муддаоси қолдиму?! Мени ўлтурди жафо-ю жавр бирла ул қуёш, Эмди тургузмак учун меҳр-у вафоси қолдиму?! Ошиқ ўлғоч кўрдум ўлумни ўзумга, эй рафиқ, Ўзга кўнглумнинг бу оламда ҳароси қолдиму?! Эй кўнгул, гар Бобур ул оламни истар, қилма айб, Тенгри учун де бу оламнинг сафоси қолдиму?! Рафтори-ю қаддиға равоним садқа... Рафтори-ю қаддиға равоним садқа, Бир боқишиға икки жаҳоним садқа, Оғзи-ю белиға буд-у нобудим сарф, Кўзи-ю лабиға жисм-у жоним садқа. Сен гулсен-у мен ҳақир булбулдурмен... Сен гулсен-у мен ҳақир булбулдурмен, Сен шуъласен-у ул шуълаға мен кулдурмен. Нисбат йўқтур деб ижтиноб айламаким, Шаҳмен элга, вале санга қулдурмен. Сенинг ишқингда... Сенинг ишқингда, эй номеҳрибон, бехонумон бўлдим, Demon бехонумон, овворайи икки жаҳон бўлдум. Лабинг гар бермаса бўса нечук жон элта олғаймен, Бу йўлдаким, адам саҳросиға эмди равон бўлдум. Сўруб ул ой лабидин оғзининг рамзини англадим, Бир оғиз сўз била кўрунгки мунча хурдадон бўлдум. Нечаким қоши ёлар ишқида тузлукни кўрсаттим, Вале охир маломат ўқлариға-ўқ нишон бўлдум. Кулар эрдим бурун Фарҳоди мискин достониға, Бу Шириндурки онинг бирла-ўқ ҳамдостон бўлдум. Висолинг давлатиға етмасам Бобур киби, не тонг, Ки ҳажринг меҳнатида аср-у зор-у нотавон бўлдум. Шоҳим санга маълум эмастур, не қилай... Шоҳим санга маълум эмастур, не қилай, Оҳим санга маълум эмастур, не қилай? Мен юз, қошинг дермен-у сен — бадр-у ҳилол, Моҳим, санга маълум эмастур не қилай? Сочининг савдоси тушти бошима бошдин яна... Сочининг савдоси тушти бошима бошдин яна, Тийра бўлди рўзғорим ул қаро қошдин яна. Мен худ ул тифли паривашға кўнгул бердим, вале, Хонумоним ногаҳон бузулмағай бошдин яна. Юз ёмонлиқ кўруб ондин телба бўлдунг, эй кўнгул, Яхшилиғни кўз турарсен ул паривашдин яна. Тош урар атфол мани, уйида фориғ ул пари, Телбалардек қичқирурмен ҳар замон тошдин яна. Оёғим етганча Бобурдек кетар эрдим, нетай, Сочининг савдоси тушти бошима бошдин яна. Толе йўқи жонимға балолиғ бўлди... Толе йўқи жонимға балолиғ бўлди, Ҳар ишники айладим, хатолиғ бўлди. Ўз ерни қўйиб, Ҳинд сори юзландим, Yo Раб, нетайин, не юз қаролиғ бўлди. Топилмас Сендек манга бир ёри жафокор топилмас, Мендек санга бир зори вафодор топилмас. Бу шакл-у шамойил била худ ҳур-у парисен, Ким жинси башар ичра бу миқдор топилмас. Ағёр кўз олида-у ул ёр аён йўқ, Ғам хори кўнгул ичра-ю ғамхор топилмас. Эй гул, мени зор этмаки ҳуснунг чаманида, Кўзни юмуб очқунча, бу гулзор топилмас. Бобур сени чун ёр деди, ёрлиғ этгил, Оламда кишига йўқ эса, ёр топилмас. Топмадим Жонимдин ўзга ёри вафодор топмадим, Кўнглимдин ўзга маҳрами асрор топмадим. Жонимдек ўзга жонни дилафгор кўрмадим, Кўнглим киби кўнгулни гирифтор топмадим. Усрук кўзига токи кўнгул бўлди мубтало, Ҳаргиз бу телбани яна ҳушёр топмадим. Ночор фурқати била хўй этмишам, нетай, Чун васлиға ўзумни сазовор топмадим. Боре борай эшигига бу навбат, эй кўнгул, Нечаки бориб эшигига, бор топмадим. Бобур, ўзингни ўргата кўр, ёрсизки, мен, Истаб жаҳонни, мунча қилиб, ёр топмадим. Васлдин сўз дерга йўқ ёро манга... Васлдин сўз дерга йўқ ёро манга, Ҳажр аро раҳм айлагил, ёро, манга. Ўқунг этти кўп ямон ёро манга, Марҳами лутфунг била ёро манга. Хазон яфроғи янглиғ... Хазон яфроғи янглиғ гул юзунг ҳажрида сарғардим, Коъруб раҳм айлагил, эй лола рух, бу чеҳрайи зардим. Сен, эй гул, қўймадинг саркашлигингни сарвдек ҳаргиз, Аёғингға тушиб, барги хазондек мунча ёлбордим. Латофат гулшанида гул каби сен сабз-у хуррам қол, Мен арчи даҳр боғидин хазон япроғидек бордим. Хазондек қон ёшим сориғ юзумдин эл танаффурда, Баҳар ранге, биҳамдиллоҳ, улусдин ўзни қутқордим. Не толедур мангаким, ахтари бахтим топилмайдур, Фалак авроқини ҳар нечаким дафтардин ахтардим. Улуснинг таън-у таърифи манга, Бобур, баробардур, Бу оламда ўзумни чун ямон-яхшидин ўткардим. Яхшилиг Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ, Кимки, ондин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилиғ. Гар замонни найф қилсам айб қилма, эй рафиқ, Кўрмадим ҳаргиз, нетойин, бу замондин яхшилиғ! Дилраболардин ёмонлиқ келди маҳзун кўнглума, Келмади жонимға ҳеч ороми жондин яхшилиғ. Эй кўнгул, чун яхшидин кўрдунг ямонлиқ асру кўп, Эмди кўз тутмоқ не маъни ҳар ямондин яхшилиғ? Бори элга яхшилиғ қилғилки, мундин яхши йўқ Ким, дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилиг! Яхшилиғ аҳли жаҳонда истама Бобур киби, Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ? Заҳириддин Muhammad Бобур Туз оҳ, Заҳириддин Muhammad Бобур, Юз оҳ, Заҳириддин Muhammad Бобур. Сарриштайи айшдин кўнгулни зинҳор, Уз оҳ, Заҳириддин Муҳамрнад Бобур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг (works оф Бобур). Downloaded from uzbekai.com.