Баҳор айёмидур... Бобур Баҳор айёмидур доғи йигитликнинг авонидур, Кетур соқий, шароби нобким - ишрат замонидур. Гаҳи саҳро узори лола шаклидин эрур гулгун, Гаҳи саҳни чаман гул чеҳрасидин арғувонидур. Яна саҳни чаман бўлди мунаққаш ранги гуллардин, Магарким суннинг наққошиға ранг имтиҳонидур. Юзунг, эй сарв, жоним гулшанининг тоза гулзори, Қадинг, эй гул, ҳаётим боғининг сарви равонидур. Не ерда бўлсанг, эй гул, андадур чун жони Бобурнинг, Ғарибингға тараҳҳум айлагилким, анди жонидур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Баҳор_айёмидур.... Downloaded from uzbekai.com.