Ғофил ўлма... Бобур Ғофил ўлма эй соқий, гул чоғин ғанимат тут! Вақти айш эрур боқий ол чағир, кетур, бот тут! Бу насиҳатим онгла, не билур киши ёнгла, Не бўлур экин тонгла, сен бу кун ғанимат тут! Ғофил ўлма давлатда ўзни солма меҳнатда, Тангри берур албатта, давлат иста, ҳиммат тут! Хуш турур висоли ёр, анда бўмаса дайёр, Бўса, васл беағёр давлат-у саодат тут! Ғам черики беҳаддур, чораси будур, Бобур, Бодани кўмак келтур, жомни ҳимоят тут! — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Г%CA%ББофил_о%CA%ББлма.... Downloaded from uzbekai.com.