Гул жамолин ёпқон ул гулнинг ики райҳонидур... Бобур Гул жамолин ёпқон ул гулнинг ики райҳонидур, Ғунча сирин очқон ул икки лаби хандонидур. Ул мусалсал икки зулфи гул юзининг даврида, Гул уза оғнар, магар, ул иккининг давронидур. Ўқи захмини кўруб ҳар ён танимда эл дегай, Ким, бу кўҳи дарднинг ул лолайи Нўмонидур. Сел эмасдур ер юзин тутқон — кўзумнинг ёшидур! Раъд эмасдур кўкка чирмашқон — кўнгул афғонидур! Ложарам бўлғай паришон-у ҳавойи мен киби, Зарра янглиғ кимки бир хушред саргардонидур. Ул пари ишқида, Бобур, кўнглум андоқ телбадур. Ким, сочи занжиридур чоҳи зақан зиндонидур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Гул_жамолин_ёпқон_ул_гулнинг_ики_райҳонидур.... Downloaded from uzbekai.com.