Ғурбатда ул ой ҳажри... Бобур Ғурбатда ул ой ҳажри мени пир қилибтур, Ҳижрон била ғурбат манга таъсир қилибтур. Мақдур борича қилурам сайи висолинг, То Тенгрини билмонки, не тақдир қилибтур. Тақдирдур ул ён-у бу ён солғучи, йўқса, Кимга ҳаваси Санбал-у Татйир қилибтур. Бу Ҳинд ери ҳосилидин кўп кўнгул олдим, Не судки, бу ер мени дилгир қилибтур. Сендин бу қадар қолди йироқ, ўлмади Бобур, Маъзур тут, эй йорки, тақсир қилибтур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Г%27urbatda_ул_ой_ҳажри.... Downloaded from uzbekai.com.