Келтурса юз балони ўшал бевафо манга... Бобур Келтурса юз балони ўшал бевафо манга, Келсун агар юзумни эвурсам, бало манга. Нетгайман ул рафиқ билаким, қилур басе, Меҳр-у вафо рақибға, жабр-у жафо манга. Бегона бўлса ақл мени телбадин, не тонг, Чун бўлди ул парисифатим ошно манга. Оҳ-у ёшмидин ортадурур заъф, эй табиб, Билдим ярашмас эмди бу об-у ҳаво манга. Дардим кўруб муолажада зое этма умр, Ким, жонда дарди ишқ дурур бедаво манга. То ёр кимни истар-у кўнглига ким ёқар, Ташвиш бежиҳат дурур охир санго, манга. Бобур, бўлуб турур икки кўзум йўлида тўрт, Келса не бўлди қошима бир-бир манго манга. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Келтурса_юз_балони_о%E2%80%98shal_бевафо_манга.... Downloaded from uzbekai.com.