Қолдиму Бобур Чархнинг мен кўрмаган жабр-у жафоси қолдиму?! Хаста кўнглум чекмаган дард-у балоси қолдиму?! Мени хор этти-ю қилди муддаийни парвариш, Даҳри дунпарварнинг ўзга муддаоси қолдиму?! Мени ўлтурди жафо-ю жавр бирла ул қуёш, Эмди тургузмак учун меҳр-у вафоси қолдиму?! Ошиқ ўлғоч кўрдум ўлумни ўзумга, эй рафиқ, Ўзга кўнглумнинг бу оламда ҳароси қолдиму?! Эй кўнгул, гар Бобур ул оламни истар, қилма айб, Тенгри учун де бу оламнинг сафоси қолдиму?! — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Қолдиму. Downloaded from uzbekai.com.