Сенинг ишқингда... Бобур Сенинг ишқингда, эй номеҳрибон, бехонумон бўлдим, Demon бехонумон, овворайи икки жаҳон бўлдум. Лабинг гар бермаса бўса нечук жон элта олғаймен, Бу йўлдаким, адам саҳросиға эмди равон бўлдум. Сўруб ул ой лабидин оғзининг рамзини англадим, Бир оғиз сўз била кўрунгки мунча хурдадон бўлдум. Нечаким қоши ёлар ишқида тузлукни кўрсаттим, Вале охир маломат ўқлариға-ўқ нишон бўлдум. Кулар эрдим бурун Фарҳоди мискин достониға, Бу Шириндурки онинг бирла-ўқ ҳамдостон бўлдум. Висолинг давлатиға етмасам Бобур киби, не тонг, Ки ҳажринг меҳнатида аср-у зор-у нотавон бўлдум. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Сенинг_ишқингда.... Downloaded from uzbekai.com.