Топилмас Бобур Сендек манга бир ёри жафокор топилмас, Мендек санга бир зори вафодор топилмас. Бу шакл-у шамойил била худ ҳур-у парисен, Ким жинси башар ичра бу миқдор топилмас. Ағёр кўз олида-у ул ёр аён йўқ, Ғам хори кўнгул ичра-ю ғамхор топилмас. Эй гул, мени зор этмаки ҳуснунг чаманида, Кўзни юмуб очқунча, бу гулзор топилмас. Бобур сени чун ёр деди, ёрлиғ этгил, Оламда кишига йўқ эса, ёр топилмас. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Топилмас. Downloaded from uzbekai.com.