Топмадим Бобур Жонимдин ўзга ёри вафодор топмадим, Кўнглимдин ўзга маҳрами асрор топмадим. Жонимдек ўзга жонни дилафгор кўрмадим, Кўнглим киби кўнгулни гирифтор топмадим. Усрук кўзига токи кўнгул бўлди мубтало, Ҳаргиз бу телбани яна ҳушёр топмадим. Ночор фурқати била хўй этмишам, нетай, Чун васлиға ўзумни сазовор топмадим. Боре борай эшигига бу навбат, эй кўнгул, Нечаки бориб эшигига, бор топмадим. Бобур, ўзингни ўргата кўр, ёрсизки, мен, Истаб жаҳонни, мунча қилиб, ёр топмадим. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Топмадим. Downloaded from uzbekai.com.