Хазон яфроғи янглиғ... Бобур Хазон яфроғи янглиғ гул юзунг ҳажрида сарғардим, Коъруб раҳм айлагил, эй лола рух, бу чеҳрайи зардим. Сен, эй гул, қўймадинг саркашлигингни сарвдек ҳаргиз, Аёғингға тушиб, барги хазондек мунча ёлбордим. Латофат гулшанида гул каби сен сабз-у хуррам қол, Мен арчи даҳр боғидин хазон япроғидек бордим. Хазондек қон ёшим сориғ юзумдин эл танаффурда, Баҳар ранге, биҳамдиллоҳ, улусдин ўзни қутқордим. Не толедур мангаким, ахтари бахтим топилмайдур, Фалак авроқини ҳар нечаким дафтардин ахтардим. Улуснинг таън-у таърифи манга, Бобур, баробардур, Бу оламда ўзумни чун ямон-яхшидин ўткардим. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Хазон_яфрог%27и_янглиг%27.... Downloaded from uzbekai.com.