Бону Бону Бону айтур бу оламдаки, ғамсиз юрмадим ҳаргиз... Бону айтур бу оламдаки, ғамсиз юрмадим ҳаргиз, Бу дунё даврини шодмону хандон сурмадим ҳаргиз. Жаҳонда юрдиму турдим, неча чектим жафоларни, Жафосин кўрдум, эй дўстлар, вафосин кўрмадим ҳаргиз. Аё дўстларки, мен ёлғиз, ғариби бенаво қулмен, Топай аҳли аёл, атфол деюб қайғурмадим ҳаргиз. Ки саккиз йил бўлур отам шикоря Ёркент айлаб, Муборак юзларин кўруб кўзум тўйдурмадим ҳаргиз. Ки кўрмакни қўюб, эй тан, бўлак эмди талаб қилғил, Шарифим сарри пойидин ўзум жўкурмадим ҳаргиз… Жаҳонда ҳар бало бўлса, баҳам бўлди ғариб бошим, Ситам бирла аламларни суруб, ёндирмадим ҳаргиз. Бу фалак кажравлигидин бўлди дил хуноблар... Бу фалак кажравлигидин бўлди дил хуноблар, Ашкборимдин тўкилгай коса-коса облар. Зулми ағёра чидалмай, ишқ майини нўш этиб, Кунда-кунда хун ютиб, бағрим тўла зардоблар. Фурқату ғам бир сари, ишқнинг балоси бир сари, Жон қутулмас иккисидин бас бўлиб бетоблар. Шарҳи дилни арз этарға дардмандон топмадим, Сабру тоқат қолмади, кетти кўзумдин хоблар. Муддаойинг не, санам, қилдинг ситам уст устина. Юргузуб ҳукмингни ҳардам қулдуғинг иштоблар. Офтоби ғамда қолдим, қил бошимға соя бахт, Толеи шумум синиқдур, синди дурри ноблар. Муштарий, Миррих ситоранг сувға тушди, Бонуё, Кўз ёшинг дарё бўлиб тортти сени гирдоблар. Кўрунг бир дилбари золим менинг ҳолим хароб айлаб... Кўрунг бир дилбари золим менинг ҳолим хароб айлаб, Ёқуб ишқ оташин жонимга, бағримни кабоб айлаб. Кўзим телмуртуруб ёттим, басе кўп хор бўлди бош, Кириб хилватда ҳолим сўрмади чандин азоб айлаб. Тилокимдур анинг васли, туну кун ёлвориб ҳақдин, Очиб илгим дуога, йиғладим, кўзлар пуроб айлаб. Ётиб ҳажрингда беморе, бўлубман бехуду хомуш, Аё тан, сен нечук деб сўрмадинг, мунча итоб айлаб. Талабкори висолингмен, нечукдин билмадинг ҳолим, Кириб олдимга бир соат, чиқарни кўп шитоб айлаб. Яқинлик айладим чун ўтларингга, хижлатим кўпдур Мени куйдурғали шамъи юзунгни бениҳоб айлаб. Хумор айлаб кўзингни ҳам қабоқингни сузиб боқсанг. Битай шаънингга юз дафтар мошоирлик китоб айлаб. Кўзинг жаллоди бераҳму, камон абрўларинг ўқлар Мени бечоранинг чун ўлтурурға изтироб айлаб. Гаҳи хушман, гаҳи нохуш, гаҳи беҳуш, гаҳи боҳуш Бу Бонуни хароб эттинг сочинг мушкин таноб айлаб. Манга маккори золим макр этиб юз шўридин сад дод... Манга маккори золим макр этиб юз шўридин сад дод, Бериб минг ваъдани қилмас вафо, айёрдин сад дод. Бошимға ёғдурур борони ғамни ёзу қиш тинмай, Кўруб кажликни, дедим мен, фалак озоридин сад дод. Оғиз оша етушканда, бурунни тегдуруб тоша, Анга қул бўлдим.эй дўстлар, жаҳон маккординсад дод. Вафо тоғини кавладим, бошимға текдуруб теша, Қилибдур пора-пора, золими хунхордин сад дод. Висоли бокамолидин айирмоқ қасдини кўзлар, Ёқиб рашк ўтининг ишқ эллара, ағёрдин сад дод. Бу ғам гирдобидан фориғ бўлолмай кўз ёшим оқти, Деди Бону амон бермас манга ҳар кордин сад дод. Мени кўрган кунимни кўрмасун ҳеч қайси инсон ҳам... Мени кўрган кунимни кўрмасун ҳеч қайси инсон ҳам, Кўруб ҳолимға раҳм айлар тамоми номусулмон ҳам. Кима мен меҳрибон бўлуб, анга сарф айладим дил, жоп, Манга номеҳрибон бўлди тамо-ми ёрў, жонон ҳам. Кўринг бетолеимни айланур каж бу жаҳон чархи, Манга қолғонда беодил тамоми бегу султон ҳам. Кими кўрсам суюб жону дилимдин парвариш эттим, Манга раҳм этмади инсон ичинда ҳеч мусулмон ҳам. Менингдек бормукин асло вафо излаб жафо кўргон, Умрни зое ўткарган менингдек борму нодон ҳам. Тасаддуқ зоти покингдин, менга эмдики сен яхши, Тополмай изласам мен ахтарурда Чину хоқон ҳам. Жаҳонда турғонимға юз туман бисёр ташвишмен, Ғаминг хат бирла ёз, Бону, узатма сўзни ҳар ён ҳам. Ёр жабр этти дилим гарду ғуборин тозалаб... Ёр жабр этти дилим гарду ғуборин тозалаб, Ширину Azrou Лайли онлара андозалаб. Гулгун этти ашки селобим тўкуб ҳар рўзу шаб, Усмау элик, ufou ҳам кўзини ғозалаб. Дилбарим қаттиқ кўнгуллик, маҳвашим нозук бадан, Тешти кўксум, эзди бағрим ноз узра нозалаб. Фош этма, эй табибо, ишқи дардин тут ниҳон, Иста мақсудинг худодин ўзлигингни созалаб. Эй ҳаким аҳли, билиб дардимни изҳор этмаким, Топмади ҳеч шай’ муроде кори ишқ овозалаб. Ғорат этти мулки танни шоҳи ошиқлар келиб, Бир қуше учди қўлимдин кўк сари парвозалаб. Фақр аро маҳвашлара қочди бу Бону бош эгиб, Ал-амон этти рақиблардин, билинг дарвозалаб. — Source: ҳттпс://wikisource.орг (works оф Бону). Downloaded from uzbekai.com.