Бону айтур бу оламдаки, ғамсиз юрмадим ҳаргиз... Бону Бону айтур бу оламдаки, ғамсиз юрмадим ҳаргиз, Бу дунё даврини шодмону хандон сурмадим ҳаргиз. Жаҳонда юрдиму турдим, неча чектим жафоларни, Жафосин кўрдум, эй дўстлар, вафосин кўрмадим ҳаргиз. Аё дўстларки, мен ёлғиз, ғариби бенаво қулмен, Топай аҳли аёл, атфол деюб қайғурмадим ҳаргиз. Ки саккиз йил бўлур отам шикоря Ёркент айлаб, Муборак юзларин кўруб кўзум тўйдурмадим ҳаргиз. Ки кўрмакни қўюб, эй тан, бўлак эмди талаб қилғил, Шарифим сарри пойидин ўзум жўкурмадим ҳаргиз… Жаҳонда ҳар бало бўлса, баҳам бўлди ғариб бошим, Ситам бирла аламларни суруб, ёндирмадим ҳаргиз. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бону_айтур_бу_оламдаки%2C_г%E2%80%98amsiz_юрмадим_ҳаргиз.... Downloaded from uzbekai.com.