Бу фалак кажравлигидин бўлди дил хуноблар... Бону Бу фалак кажравлигидин бўлди дил хуноблар, Ашкборимдин тўкилгай коса-коса облар. Зулми ағёра чидалмай, ишқ майини нўш этиб, Кунда-кунда хун ютиб, бағрим тўла зардоблар. Фурқату ғам бир сари, ишқнинг балоси бир сари, Жон қутулмас иккисидин бас бўлиб бетоблар. Шарҳи дилни арз этарға дардмандон топмадим, Сабру тоқат қолмади, кетти кўзумдин хоблар. Муддаойинг не, санам, қилдинг ситам уст устина. Юргузуб ҳукмингни ҳардам қулдуғинг иштоблар. Офтоби ғамда қолдим, қил бошимға соя бахт, Толеи шумум синиқдур, синди дурри ноблар. Муштарий, Миррих ситоранг сувға тушди, Бонуё, Кўз ёшинг дарё бўлиб тортти сени гирдоблар. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бу_фалак_кажравлигидин_бо%E2%80%98ldi_дил_хуноблар.... Downloaded from uzbekai.com.