Манга маккори золим макр этиб юз шўридин сад дод... Бону Манга маккори золим макр этиб юз шўридин сад дод, Бериб минг ваъдани қилмас вафо, айёрдин сад дод. Бошимға ёғдурур борони ғамни ёзу қиш тинмай, Кўруб кажликни, дедим мен, фалак озоридин сад дод. Оғиз оша етушканда, бурунни тегдуруб тоша, Анга қул бўлдим.эй дўстлар, жаҳон маккординсад дод. Вафо тоғини кавладим, бошимға текдуруб теша, Қилибдур пора-пора, золими хунхордин сад дод. Висоли бокамолидин айирмоқ қасдини кўзлар, Ёқиб рашк ўтининг ишқ эллара, ағёрдин сад дод. Бу ғам гирдобидан фориғ бўлолмай кўз ёшим оқти, Деди Бону амон бермас манга ҳар кордин сад дод. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Манга_маккори_золим_макр_этиб_юз_шо%E2%80%98ridin_сад_дод.... Downloaded from uzbekai.com.