Мени кўрган кунимни кўрмасун ҳеч қайси инсон ҳам... Бону Мени кўрган кунимни кўрмасун ҳеч қайси инсон ҳам, Кўруб ҳолимға раҳм айлар тамоми номусулмон ҳам. Кима мен меҳрибон бўлуб, анга сарф айладим дил, жоп, Манга номеҳрибон бўлди тамо-ми ёрў, жонон ҳам. Кўринг бетолеимни айланур каж бу жаҳон чархи, Манга қолғонда беодил тамоми бегу султон ҳам. Кими кўрсам суюб жону дилимдин парвариш эттим, Манга раҳм этмади инсон ичинда ҳеч мусулмон ҳам. Менингдек бормукин асло вафо излаб жафо кўргон, Умрни зое ўткарган менингдек борму нодон ҳам. Тасаддуқ зоти покингдин, менга эмдики сен яхши, Тополмай изласам мен ахтарурда Чину хоқон ҳам. Жаҳонда турғонимға юз туман бисёр ташвишмен, Ғаминг хат бирла ёз, Бону, узатма сўзни ҳар ён ҳам. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Мени_ко%E2%80%98rgan_кунимни_ко%E2%80%98rmasun_ҳеч_қайси_инсон_ҳам.... Downloaded from uzbekai.com.