Қизил маданиятчилар ғалабаси Боту …Жумҳуриятимизда маданият жабҳасига жуда катта эътибор қилиниб, бутун камчиликларни тузатишга киришилганда кўб ёмон кучларга дуч келиниб, уларга зарба берилди ва бундан сўнг ҳам қаттиқ зарбалар берилгусидир. Маълумки, бу жабҳада ҳеч бир “бўри” қўй териси ёпиниш билан ўз “бўри”лигини яшириб қололмайди. Ya’ни, ҳақиқий ўлса айтилмас қизил маданий кучларимиз уларнинг “тери”ларини очиб сирларини ҳар вақт фош қиладирлар. Мана бу даъвонинг исботини Маданиятчиларнинг 2 нчи қурултойи кўрсатиб туради. Чўлпон бир неча “инқилобий”намо шеърлар ёзиб саноқсиз аксилинқилобий нарсаларни кўчама-кўча тарқатиб юрар экан, очиқ ва яширин суратда ёш мияларни заҳарлаб турар экан, албатта қизил маданиятчилар “кенг юракли” бўлиб туролмайдирлар. Пролетариат мафкураси учун хизмат қилишға белини маҳкам боғлаған кучларнинг ўсиши, юқорилаши учун ҳаракат қилиш ўрниға “Чўлпонлар”нинг заҳарларини ёйиш, кўпайтириш ҳеч бир пролетариат кишисининг иши эмасдир. Қизил маданиятчилар “Чўлпонлар”нинг зарарли нарсаларини сўнг даражада қаттиқ танқид қилиб Шокир Сулаймонни саҳнада узоқ олқишлар билан қарши олдилар. Мана бу ҳол пролетариат маданияти учун хизмат қилмоқчи бўлған ёш кучларнинг ҳар бирининг қўлтуғида бутун қизил маданиятчилар кўмакчи эканлигини кўрсатмадими?! Ўртоқ Икромиф ўз сўзида Чўлпонни танқид қилишимиз ёш мияларни унинг заҳарларидан сақлаш учундир; Чўлпоннинг ёлғиз ўзини тузатаман деб ёш мияларнинг заҳарланишига қатъиян йўл қўёлмаймиз, деди. Бу жуда тўғри. Чўлпоннинг ёлғиз эмаслигини унинг тарафида қора гуруҳлар борлиғини ва уларнинг тилаклари қобқора эканини ким билмайди. Қайси бир маданиятчимиз англамайди. Чўлпон, ўртоқ Акмал Икромиф айтганича ўз гуноҳларини иқрор қилиб, меҳнаткаш оммасидан самимий суратда афв сўрар экан ва тўғри ишлашга ваъда – чин ваъда берар экан, биз уни ёмон чуқурға ирғитмаймиз. Ҳозир Чўлпонни Вадудлар жуда севадилар ва юқори кўтарадилар. Ўзбекистоннинг бутун қизил маданиятчилари бўлса Вадудларни ўз ораларидан лаънатларга кўмиб ҳайдайдилар… Боту — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Қизил_маданиятчилар_г%E2%80%98alabasi. Downloaded from uzbekai.com.