Бу муҳаббат жомидур, деб даҳрдин чиқди нидо... Дилшод Отин Бу муҳаббат жомидур, деб даҳрдин чиқди нидо, “Ёр аксин майдай кўр”, деб жомдин чиқди садо. Хонақоҳ аҳлиға айтдим: “Алвидо, эй сўфилар”, Дайра кирдим, риндлиқни эмди қилғум ибтидо. Ман ичиб ишқ бодасини, бой бердим мазҳабим, Ҳар на бўлса кўрса кўзим, жон анга бўлсин фидо. Бу қадаҳ ичра кўрунди орази ул ёрнинг, Занжири ишқини солди бўйнума, эрмиш ридо. Ошиқини ғул уруб банд айласа маъшуқ агар, Шукр қилғай, бўлмасам деб, бандидин ҳаргиз жудо. Жаннату дўзах баробар ошиқи зор олдида, Ишқ имомиға ҳамиша айламишдур иқтидо. Гарчи Барно зордур бир орази ёр олдида, Ишқ имомиға ҳамиша айламишдур иқтидо. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бу_муҳаббат_жомидур%2C_деб_даҳрдин_чиқди_нидо.... Downloaded from uzbekai.com.