Келинг, қизлар, чалайлик даф ила соз... Дилшод Отин Келинг, қизлар, чалайлик даф ила соз, Бир осойиш замонни чорлайлик боз. Диёримизни таъриф айламакка Ҳамма мақсадни бирга айлайлик соз. Қўшиқни Нодира шеъриға боғлаб, Бўлайлук созиға бизлар ҳамовоз. Увайсий бирла Маҳзуна қошида Турайлуклук суҳбат айлаб бирга дамсоз. Ғазаллар пардасини ҳар қаноти, Ҳаётлик кўнглимизда этса парвоз. Кимики мисли маъдан эрса рангин, Ғазаллар ҳусни эрмас, балки пардоз. Жамоли мисра асли эрса, Барно, Ўқуған одам айлар онча эъзоз. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Келинг%2C_қизлар%2C_чалайлик_даф_ила_соз.... Downloaded from uzbekai.com.