Одам айтибдур аввал улуғ нурға қараб... Дилшод Отин Одам айтибдур аввал улуғ нурға қараб, Бир марта кулгил, эй нур, қаро ерға қараб. Ховар боқибдур ул дам анвор меҳр ила, Зулфин этиб паришон, сою қирға қараб. Эр айланиб турибдур, парвона ховар узра, Ҳаё тери оқибдур Амую Сирға қараб. Чиқганда дона-дона булоқ кўзидин ул тер, Ҳайратда ховар ўлмиш ул он дирға қараб. Сиру Аму оқибдур, кишвари кокилидек, Назар солмабдур алсо адирға қараб. Одам қўлида охир ўлибдур ром жайҳун, Таъзим этибдур ул дам ул Сирға қараб. Инсон пайрави бўл, Дилшод ўлғайсан, Таъзим этма ҳаргиз бегу мирға қараб. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Одам_айтибдур_аввал_улуг%E2%80%98_нург%E2%80%98a_қараб.... Downloaded from uzbekai.com.