Оразинг, ёр, санга мавзуи шиор ўлсун... Дилшод Отин Оразинг, ёр, санга мавзуи шиор ўлсун, Қоматинг диёримда мавсуми баҳор ўлсун. Форсий гуфтам абрўи ту, гар сўзласам қошинг, Боғ аро икки раста гулу сабзавор ўлсун. Туркей айтганим кўзинг, форсий – чашми оҳувор, Кечаларда юзингга термулуб хуммор ўлсун. Новакест мужгонат, форсий агар гўям, Гулшанимда гирдогирд соқчидек қатор ўлсун. Юзларингни тавсифин гарчи сўзласам, ёрим, Боғ аро занахдоним олмау анор ўлсун. Форсии ба дандонат алқиёс агар орам, Ар гулойингда шероза боби эътибор ўлсун. Қўлларингда сочимнинг торини санаб боқдинг, Соли умри Барнора зулмат ошкор ўлсун. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Оразинг%2C_ёр%2C_санга_мавзуи_шиор_о%E2%80%98lsun.... Downloaded from uzbekai.com.