Yo фалак ҳаргиз мени дардимга дармон айламс... Дилшод Отин Yo фалак ҳаргиз мени дардимга дармон айламс, Yo табиби хозиқимни ҳеч қадрдон айламс, Мушкулим кўпдур, ақалли бирин осон айламас, Орзуйим борасида ҳаргиз имкон айламс, Манга ҳиммат илгидин бир йўла эҳсон айламас. Дод деб қичқирғанимға раҳм этмайди фалак, Ишқ сиррин ўйламакдин қонға тўлди бу юрак, Эр остониға етмоқлиғин дил айлар тилак, Шум рақиблар дастидин йўл излаб ўтмоқлик керак, Бу тилакнинг борасида фикр чандон айламас. Субҳи ўлмайди туним, ҳаргиз ёришмас бунда шом, Бу ҳабашни лашкари ошиқдин олур интиқом, Саф тузиб куз манзарида, қўлида тиғи найём, Телмуруб йиғлаб турарман, ташнаман, қўлимда жом, Ховари тун лашкарини несту яксон айламас. Шўр бахтимға азизим юзни пинҳон айлади, Ваъда қилдию висолин, бағрими қон айлади, Йиғлатиб ишқида кўздин абри найсон айлади, Охири бус ҳум рақибин қасди бир жон айлади, Ҳеч маъшуқа ошиқини бўйла сарсон айламас. Эмди ёрим раҳм этиб, қинига солсун тиғини, Ногаҳон бир зарб ила қирқмай муҳаббат бихини, Адл бирла ўзи берсун шум рақиб таъзирини, Шодмон ўлғум, йўқотғум, қайғу бирла йиғини, Бу вафони дилбаримдин ўзга султон айламас. Бу муаммо қай куни ҳал бўлғуси, билмам ҳануз, Ишқ ғолиб бўлмоғI, зулм кетгуси, билмам ҳануз, Пардайи исмат охир йиртилғуси, билмам ҳануз, Ой ҳам ўздин ниқобин олғуси билмам ҳануз, Найлайин бу матлабим хуршиди тобон айламас. Чархи кажрав тўғри юрсун бу ғариб Барно учун, Тўғри йўллар номин айтсун ахтариб Барно учун, Бахт қонуни ёзилсун ўзгариб, Барно учун, Ишқ васли ҳам бўладур анқариб Барно учун, Бу ниятни эмди Барно ҳеч пинҳон айламас. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Yo_фалак_ҳаргиз_мени_дардимга_дармон_айламс.... Downloaded from uzbekai.com.