Алишер Навоий ғазалига мухаммас (Дўий) Дўий Тарки суҳбат қилдилар ул вақтким дилхоҳлар, Ҳажр чоҳида чекармиз нолаи жонкоҳлар, Ҳоли кайфин фаҳм этар нақл этсалар ҳамроҳлар, Улки солғай шуъла аъзосиға ўтлуғ оҳлар, Қайда билгай куймакин зарбафт кийган шоҳлар. Уйсиз уммоллар ишлар маъолин билмагай, Нуру зулмат, ранжу меҳпатнипг заволин билмагай, Мастлар бечораларнинг ашки олин билмагай, Бағридин қон томғучи ушшоқ захмин билмагай, Тийғидин қон томғучи бераҳм олий жоҳлар. Эйки, кирдинг ишқ майдониға дўнгил тезким, Ҳар қадамда еткирур бошинга рустохезким, Ишқ даштидур ажаб дарду бало ангезким, Шиддатин Фарҳод қилғай фаҳм, йўқ Парвезким, Дардни хокийлар онглар, йўқ фалак даргоҳлар. От боши эшшак аёқи остида қум бўлғали, Курра, харларнинг жули синжобу қоқум бўлғали, Эл аро иокас касу номард мардум бўлғали, Жону кўнглум кирдилар гам даштиға гум бўлғали, Мен ҳам этдим азм чун азм этдилар ҳамроҳлар. Мужда, эй жону кўнгул, сизни ўшул ҳур ўлтурур, Ишқ аҳлиға қилиб қаҳр, элни мажбур ўлтурур, Бегуноҳларни ўшул ҳусниға мағрур ўлтурур, Бўлсалар огаҳки, бир ғамгинни ҳижрон(?) ўлтурур, Фикр этар ҳолиға ҳижрон дардидин огоҳлар. Гулжабинлар қайда билгай ранги хункоҳим недур, Сиҳҳат аҳли англамас дарди саҳаргоҳим недур, Не билур васл аҳли ҳар дам оташин оҳим недур, Ваҳ, не билгай ҳажр занжирида дилхоҳим недур, Ҳалқа урған базм айши даврида дилхоҳлар. Ҳожат аҳли ҳолидин ҳожатраволар фикри йўқ, Ишқ ранжури ғамидин бевафолар фикри йўқ. Доиё, аҳли ғиноға бенаволар фикри йўқ, Эй Навоий, шоҳларға чун гадолар фикри йўқ. Айтгил ҳам тенгри даргоҳиға шайъаллоҳлар. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Алишер_Навоий_г%E2%80%98azaliga_мухаммас_%28Do%E2%80%99ий%29. Downloaded from uzbekai.com.