Этар жонимға бир ой ҳажрида чандин алам, ё раб... Дўий Этар жонимға бир ой ҳажрида чандин алам, ё раб, Закоти ушрича бўлмас жаҳонда барча ғам, ё раб. Ажаб фўлод дил эрмишки ҳолимни кўруб ҳар кун, Jafou жаврини қилмас манга бир зарра кам, ё раб. Ситамгарлар, ситамкашлар ҳама як сон чекар жаврин, Ямону яхшини фарқ айламай, айлар ситам, ё раб. Умуман ишқ арбобиға жавр айлар, хусусан мен Қари қулға зиёд айлар ситамни daM-бадам, ё раб. Бўлибман ул ситамгарнинг jafou жавриға мўтод, Зиёд эт, қилма кам жаврин манга бир зарра ҳам, ё раб. Агарчи ул пари ҳажрида қайғуда ўтар умрим, Ҳама умрида ҳеч ғам кўрмагай беғам санам, ё раб. Агар Доийға ул дилдор бир соғар карам қилса, Анга макшуф бўлғай эрди сирри жоми Жам, ё раб. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Этар_жонимг%E2%80%98a_бир_ой_ҳажрида_чандин_алам%2C_ё_раб.... Downloaded from uzbekai.com.