Эй кўнгул, санга ҳарғиз қолмас эмди армонлар... Дўий Эй кўнгул, санга ҳарғиз қолмас эмди армонлар, Келдилар сени истаб бу азиз меҳмонлар. Илтифоти бепоён бирла келдилар бу тун, Гулбадан пари рухлар, гулъузор жононлар. Гулгул очилиб кулбанг рашки гулшан этдилар, Ғунчалаб дурафшонлар, орази дарахшонлар. Зулфи анбаринларни тарқатиб, бўлиб раққос, Базмгоҳинг этдилар турфа сунбулистонлар. Нозании паривашлар ишвалар қилиб ҳар дам, Бўсалар сақоқлардин айладилар эҳсонлар. Рашк ўтига куйсунлар қайта-қайта ҳосидлар, Юз ўлуб-тирилсунлар ул гуруҳи нодонлар. Шукр этиб, аё Доий, сарф базм этиб шод ўл, Марҳамат қилиб бу тун келдилар ғазалхонлар. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Эй_ко%E2%80%98ngul%2C_санга_ҳарг%E2%80%98iz_қолмас_эмди_армонлар.... Downloaded from uzbekai.com.