Эйки, дебдурсан вафо йўқдур бани одам аро... Дўий Эйки, дебдурсан вафо йўқдур бани одам аро, Рост айтурсан бали йўқ бу гуҳар бу ям аро. Ҳар киши бўҳтонда қолса дафъин этдим қон ютуб, Туҳмат этди, бир вафолиғ кимса йўқ олам аро. Гулшани базмингдин айру сайр этиб daryou дашт, Дашт аро чапгловда қолдим, сувда баҳри ғам аро. Баррадек ҳар кимса беозордур, охир они Қашқир этгай пора-пора бешаи зайғам аро. Қил қаноат фақрнинг чотлоқ сафоли дурдига, Бодаи гулгун эмас безаҳр жоми Жам аро. Эттилар жоҳ овжига ақрони, бир Доий қолиб, Топмади ер даргаҳи шоҳаншаҳи Хоразм аро. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Эйки%2C_дебдурсан_вафо_ё%E2%80%98qdur_бани_одам_аро.... Downloaded from uzbekai.com.