Ғамимга боис ул ошуби даврон бўлди ўхшайдур... Дўий Ғамимга боис ул ошуби даврон бўлди ўхшайдур, Манга ҳажрида байтул-эҳзон бўлди ўхшайдур. Бўлур афзун дамо-дам шиддати заъфим фироқ ичра, Гумоним буки бағрим барчаси қон бўлди ўхшайдур. Сарафроз айлаб эрди васл этиб ваъда қўлин, ваҳким, Мусоид бўлмайин бахтим пушаймон бўлди ўхшайдур. Jafou жавру ёри таънаи ағёр тошидин Бузуқ кўнглум биноси ерга яксон бўлди ўхшайдур. Агар чандики помоли ҳаводис бўлмишам, лекин Не ғамким вақти лутфу зилли субҳон бўлди ўхшайдур. Хирад ҳар чанд манъи ишқ этар, аммо нетайким ул Мени бечораға тақдири яздон бўлди ўхшайдур. Не журъат бирла лофи ишқ урар Доий билолмамким, Магар савдо била хотир паришон бўлди ўхшайдур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Г%E2%80%98amimga_боис_ул_ошуби_даврон_бо%E2%80%98ldi_о%E2%80%98xshaydur.... Downloaded from uzbekai.com.