Не адоват эрди бу, эй чархи даввор, айладинг... Дўий Не адоват эрди бу, эй чархи даввор, айладинг, Кийналар бечораларға ҳар дам изҳор айладинг, Софдил мўмин анисимдин жудо айлаб мени, Беҳаё хотир мукаддарларға дучор айладинг. Бағри бирёнлар била эрдим мусоҳиб неча йил, Кўнгли тўқ, бағри бутунларға мени ёр айладинг. Бир пари янглиғ мужассам руҳ ёримдин жудо Айладинг, ҳайвон сифат ёра гирифтор айладинг. Айламас эрдим баланду пасти оламни тамиз, Толиби жоҳ айладинг, хуш хона бардор айладинг Ишқ аҳлига эгармак эрди мақсудим давом, Сен мутеъи бир париталъат сабуксор айладинг. Чарх ҳам, Доий, сенингдек бандаи бечорадур, Не учун ондин гила, эй оғзи бекор, айладинг. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Не_адоват_эрди_бу%2C_эй_чархи_даввор%2C_айладинг.... Downloaded from uzbekai.com.