Не нигун бахти била бўлди валодат шуаро... Дўий Не нигун бахти била бўлди валодат шуаро Ким бу кун топмади жуз васфи балоҳат шуаро. Тамаи хом била неча ғазаллар айтиб, Дарбадар юрмак эмастурму қабоҳат шуаро. Деди бир шоири хушгуй манга лутф айлаб, Шеър машқ айла, топар эмди каромат шуаро. Неча шоир деса ёлғон, кўринур рост киби, Йўқса шоирлиға кўрсатти надомат шуаро. Шеър арбоби шуур оллида ондин мазмум, Бўлдиким топди эл ичра амонат шуаро. Бир пучак пулға олур кимса топилмас, нечаким Арз этарлар гуҳари ноби фатонат шуаро. Тош урар гарчи ҳунар аҳли ҳунар бошлариға, Шеърдин кўрдилар анвои ҳақорат шуаро. Бу ажгбким, бири тарк этмади шоирлиғини, Нечаким топдилар ул ишда фасоҳат шуаро. Зинҳор, эй укалар, шеър ила маъруф ўлманг, Ким ўшул важҳ ила чекди ғаромат шуаро. Дўстлар, чун шуаро бормоқа ер, ботмоқа кўл Топмадилар, сиз ўлунг соғу саломат, шуаро. Шуаро ҳолидин ар қилди шикоят Доий, Қилмадилар ани ул ишда маломат шуаро. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Не_нигун_бахти_била_бо%E2%80%98ldi_валодат_шуаро.... Downloaded from uzbekai.com.