Шираи жондин доғи ширин эмиш гуфторингиз... Дўий Шираи жондин доғи ширин эмиш гуфторингиз, Тоза жон топгай ким ўпса лаъли шаккар борингиз. Сарв ножуға назар гар солмасам, эрмас ажаб, Ким бизинг манзуримиздур қадди хуш рафторингиз, Чиқмағаймиз биз баҳор айёми гул сайриғаким, Сийнамизда гул очибдур шуълаи рухсорингиз. Аҳли дониш деб қилмас беибо ҳарне десак- Ким, бўлубдурмиз бу кун масти майи дийдорингиз. Боғ аро наргис эмас кўнглум эрурким лой аро, Сеҳр этиб банд этмиш икки жодуйи хунхорингиз. Лутфингиздин йўқ бизинг уммидимизки, даъбингиз Қаҳр қилмоқдур ким ўлса ишқингизда зорингиз. Доимо хунобаи ҳижрон ютармиз биз, вале Бўлдилар масти шароби васлингиз ағёрингиз. Умримиз зиндони фурқат ичра ўтти, оҳким, Шу рақибларға маҳалли айш эрур гулзорингиз. Ишқингизда сарф этиб, Доий йигитлик қувватин, Дедингиз, қаридингиз, эмди бу ердин борингиз. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Шираи_жондин_дог%E2%80%98и_ширин_эмиш_гуфторингиз.... Downloaded from uzbekai.com.