Шукрким, ўз илги бирла бизни дилдор ўлтурур... Дўий Шукрким, ўз илги бирла бизни дилдор ўлтурур, Ўлмас ул муштоқким они севар ёр ўлтурур. Юз тириклик лаззатин топгай ушул бечораким, Ханжари абрў била ул чашми хунхор ўлтурур. Шарбати юҳйил-изоми бирла тиргузгай они, Сарв қадду маҳлиқо лаъли шакарбор ўлтурур. Юз туман меҳнат кўруб етса мурода бир кишн, Рашк этиб дарҳол ани чархи ситамкор ўлтурур. Мушкил эрмиш. ишқнинг китмони ҳам, изҳори ҳам, Бирида ғам, бирисида ул дилозор ўлтурур. Хайрият андешдин бермас замон аҳли хабар, Яхши фикр этган кишини билки ашрор ўлтурур. Ёр кўйида бўлибдур ёрлар ғаддорлар, Хавф этар Доий они бир ёри ғаддор ўлтурур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Шукрким%2C_о%E2%80%98z_илги_бирла_бизни_дилдор_о%E2%80%98lturur.... Downloaded from uzbekai.com.