Зулми беандоза этган бизга ё гардунмудур... Дўий Зулми беандоза этган бизга ё гардунмудур, Yo ўшул бебок золим кўзлари пурхунмудур. Yo ҳнно ёқмиш ушул шўхи ситамгар илкиға, Yo қўли ишқ аҳлини қони била гулгунмудур. Yo ҳама ошиқлара зулм айламак ойин анга, Yo мени бечораға жаври ани афзунмудур. Қатлиом этмакка ул қотил кўзи мойил эрур, Yo муҳаббат аҳлин ўлтурмак анга қонунмудур. Ишқ ўтиға ё менинг сийнам эрур оташкада, Yo ҳама ишқ аҳли садри ул ўта қонунмудур. Yo ман ўлмишман ўшул хунхорни ошуфтаси, Yo бори олам эли ул соҳира мафтунмудур. Yo ҳама изҳори ишқ этган кишини ўлтурур, Yo ўлумга мустаҳиқ бу Доийи маҳзунмудур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Зулми_беандоза_этган_бизга_ё_гардунмудур.... Downloaded from uzbekai.com.