Биравким ул гули раъно висолини хаёл этмиш... Фазлий Биравким ул гули раъно висолини хаёл этмиш, Сариғ айлаб юзини ашк селобини ол этмиш. Тараб шамъини равшан айлаб ул ой чеҳра тобидин, Кўзум мардумларини маҳрами базми висол этмиш. Раво қил ҳожатни, айлар дуо, тунд ўлма, эҳсон қил, Лабингдин ком истаб бўсае кўнглум суол этмиш. Гул андомеки раъно қад била ҳар дам хиром этгач, Чаманда сарву гулни соя янглиғ поймол этмиш. Юзунгдин қатра-қатра хай тароват шикор этгач, Ҳаё гул шабнамини ғарқи баҳри инфиол этмиш. Кўруб гул барги рухсорингнию шаҳди каломингни, Таҳайюр булбулу тўтини гулшан ичра лол этмиш. Юзин кўрмакка кўз муштоқ, ҳожатманд эди кўнглум, Надур важҳи букун ойинаким арзи жамол этмиш. Манга сен анбару сунбул исин эй бод, келтурма, Насими накҳати зулфи мени ошифта ҳол этмиш. Тополмас муддао Фазлий хаёлидин ҳалал ҳаргиз, Нединким хизмати Кайхисрави соҳиб жамол этмиш. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Биравким_ул_гули_ра%E2%80%99no_висолини_хаёл_этмиш.... Downloaded from uzbekai.com.