Чиқти тун киш бўркини эгри қўюб қош устина... Фазлий Чиқти тун киш бўркини эгри қўюб қош устина, Шамъдек ўтлар туташти шавқидин бош устина. Гар тазаллум зоҳир этсам солма чин қош устина, Сурма гавҳар мавжидек тиғи ғазаб бош устина. Икки золим қошларинг бош эндуруб қатлим учун, Рўбарў ўлтурдилар бир ерга кенгош устина. Баски гулгун тўн кийиб рахш узра жавлон айладинг, Қон ўлуб чиқти жигар парголаси ёш устина. Кўзни ҳуснунг хонидин ўз ёши қилди бенасиб, Бўлса бетоли’ ятим бурни қонар ош устина. Нотавон кўнглумда ғамлардур санамлар жавридин. Қўйдилар юз тоғни бир дона хашхош устина. Тира дилларга жамолинг тобидин юз хиралиқ, Жавр ўлур хуршед партав солса хуффош устина. Эр қаттиғ кўнгли ашкимдин мулойим бўлмади, Суд қилмас ҳар неча ёмғур ёғар тош устина. Шаҳсувориким эрур кўк тоқидин курси анга, Саҳл ҳимматдур агар ўлтурса Кўктош устина. Шоҳлардур хирмани эҳсонидин уммидвор, Оре ҳар ерда гадолар ғавр этар жош устина. То абад бўлғай мухаллад давлати Султон Умар, Соя солди раъфати Фазлийи қаллош устина. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Чиқти_тун_киш_бо%E2%80%98rkini_эгри_қо%E2%80%98yub_қош_устина.... Downloaded from uzbekai.com.