Гул чоғи хушдур қилиб сайри гулистон ўйнамоқ... Фазлий Гул чоғи хушдур қилиб сайри гулистон ўйнамоқ, Ёр ила гулшанда сармасту хиромон ўйнамоқ. Ёр лаъли бирла ўйнаб бўлмас, эй шайдо кўнгул, Бас дегил инсоф ила осонмудур жон ўйнамоқ. Турфа саркашдур саманди ноз сурма тунд ани, Ким анга одат эрур қилғонда жавлон ўйнамоқ, Ҳалқаи зулфунгга чиндур кўнгул ўйнаб берганим. Йўқса ишқ ойинида бордурму ёлғон ўйнамоқ, Бок эмас гар тарқаса ашким юзум атрофина, Ёшларға расмдур ҳарён паришон ўйнамоқ. Келди йодинг кўнглума ашким югурди ҳар тараф, Тифлға одат эрур келганда меҳмон ўйнамоқ. Эй кўнгул, вайроналиғлар бирла хуш тут хотирин, Гар сенинг бирла тилар ул тифли нодон ўйнамоқ. Ишқ осондур ва лек жон ўйнамоқ душвор эрур Булҳавас ҳам ўйнар эрди бўлса осон ўйнамоқ. Ўйнағил Фазлий вафо нардин қуруб жон нақдини Гар тилар бўлса санингла табъи жонон ўйнамоқ. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Гул_чог%E2%80%98и_хушдур_қилиб_сайри_гулистон_о%E2%80%98ynamoq.... Downloaded from uzbekai.com.