Гул юзунгда зулфунгни боғ аро намоён қил... Фазлий Гул юзунгда зулфунгни боғ аро намоён қил, Лола бирла сунбулни доғ этиб паришон қил. Лолагун қабо жайбинг тугмасин очиб гоҳе, Гул яқосини чок эт, ғунча бағрини қон қил. Давлати висолингга шукр этмаганларни, Ғам ўтиға доғ айлаб, мубталойи ҳижрон қил. Соқиё, юзунг акси қилди бодани гулгун, Лола ранг соғар тут базмни гулистон қил. Эй кўнгул харобингга келса ёшурун дарди, Воқиф ўлмасун мардум кўз уйида меҳмон қил. Ошиқи талабгоринг мардларни шоҳидур, Бўсаи даҳонингдин назри шоҳи мардон қил Фазлиё, Умар султон даргаҳига йўл топсанг, Кўзларингга туфроғин сурмаи Сулаймон қил. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Гул_юзунгда_зулфунгни_бог%E2%80%98_аро_намоён_қил.... Downloaded from uzbekai.com.